
Оммавий сайёр қабули
Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари, шу жумладан Бош прокуратура Департаментининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Мавлонов иштирокида Кармана туманида оммавий сайёр қабули ўтказилди.
Қабулда 60 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, прокуратура органларига 20 нафар шахслардан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Тадбир давомида, келиб тушган мурожаатларнинг 4 таси жойида ижобий ҳал қилинди ҳамда ўрганиш талаб этиладиган 16 таси бўйича мутасадди идоралар раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда уларнинг ижроси устидан назорат ўрнатилди.
















