
Жорий йилнинг 14-15 сентябрь кунлари Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари учун семинар ўтказилдиv
Мазкур семинар Европа Иттифоқининг Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш бўйича Глобал жамғарма эксперти Игорь Берёза томонидан Департамент ходимлари учун “Юридик шахслар ва ҳуқуқий тузилмалар орқали жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш таваккалчиликларини баҳолаш” мавзусида ўтказилди.
Семинарни ўтказишдан мақсад Глобал жамғарма томонидан ишлаб чиқилган юридик шахслар ва ҳуқуқий тузилмалар секторида таваккалчиликларни баҳолаш методологиясини амалиётда қўллаш ва илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали ходимларнинг ушбу йўналишга оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашдан иборат.
















