
Бугун, Тошкент шаҳрида “Барқарор ривожланиш ва яшил иқтисодиёт – 2026” халқаро илмий тадбир бўлиб ўтмоқда.
Тошкент кимё-технология институтида ўтказилаётган халқаро илмий тадбирда Польша, Малайзия, Италия, Испания, Германия, Беларусь, Руминия, Қатар, Қозоғистон, Хитой, Россия Федерацияси, Туркманистон ва бошқа давлатлардан нуфузли профессорлар, олимлар, экспертлар, Бош прокуратура Департаменти қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ҳамда саноат вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирда яшил кимё, қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергия сақлаш тизимлари, барқарор экологик реабилитация, ишлаб чиқаришда инновацион технологиялар, замонавий озиқ-овқат саноати, биокимё ва биотехнологияларни ривожлантириш, ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, замонавий технологиялар ва инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш муҳокама қилинди.
















