Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

🔃Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2019 йилдаги 1039-сон қарорига асосан  истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотлари сифатини органолептик баҳолаш бўйича республика дегустация комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. 

calendar-icon15.04.2026

📌Унда асосий эътибор ишлаб чиқариладиган истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик сифат кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда сифат кафолати юзасидан тегишли таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилди.
 
🔰Маълумот учун: органолептик баҳолаш - инсон сезги аъзоларининг ўрганилаётган объект сифатидаги маҳсулот хусусиятларига бўлган жавоб реакцияси, яъни инсон сезги аъзолари ёрдамида – кўриш, ҳид билиш, таъм сезиш, ушлаб кўриш орқали маҳсулот сифатини (ҳиди, таъми, ранги ва бошқаларни) текширишдан иборатдир. 

Мазкур йиғилишда комиссия томонидан 200 га яқин истеъмол этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини, шунингдек қайтадан ишлаб чиқаришга қўйилган ва таркиби ўзгартирилган маҳсулотларнинг сифатини органолептик баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, комиссия томонидан қуйида масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди;

🔹этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини, истеъмолчилар, назорат қилувчи органлар ва ташкилотлар ўртасида маҳсулот сифати бўйича келишмовчиликлар юзага келган тақдирда сифатини органолептик баҳолаш;

🔹асосий маҳсулотлар, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни дегустация баҳоси бўйича ягона амалиётни шакллантириш;

🔹ўрганиш ва илмий-тадқиқот мақсадларида маҳсулот сифатини баҳолаш бўйича йиғилишларга қатнашиш;

🔹ташкилотларнинг дегустация гуруҳларига услубий ёрдам кўрсатиш;

🔹экспертларни халқаро, минтақавий ва бошқа маҳсулот танловларида иштирок этишга тавсия қилиш;

🔹маҳсулотлар сифатини ошириш ва ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларга риоя этишга йўналтирилган дегустация натижалари тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш.
 
✔️Тадбир давомида корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиб, дегустацияга тақдим қилинган алкоголь маҳсулотлари таҳлил қилиниб, тажрибавий экспериментал маҳсулотлар намуналарини ва янги номдаги тасдиқланган маҳсулотларни органолептик баҳолаш орқали тегишли қарорлар қабул қилинди.
 
Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT