Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан Тошкент кимё-технология институтида давра суҳбати ташкил этилди.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан Тошкент кимё-технология институтида давра суҳбати ташкил этилди.

calendar-icon09.04.2026

Унда асосий эътибор илмий - инновацион фаолиятнинг ишлаб чиқариш корхоналари билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, давлат органлари, корхоналар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, назария билан амалиётни биргаликда олиб боришга қаратилди.

Учрашувда соҳада хуфиёна иқтисодий ҳаракатларни олдини олишда “тармоқ–корхона–олийгоҳ” занжири асосида тадқиқотлар олиб бориш, илмий педагогик  кадрларни тайёрлаш, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга тадбиқ этишда соҳага ихтисослашган ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама этилди.

🔰Энг асосийси, Инспекция ва Институт томонидан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, шунингдек, замонавий технологиялар ва инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш юзасидан икки томонлама ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида тармоқни ривожлантириш ва ишлаб чиқариш жараёнлари сифатини оширишга қаратилган қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, замонавий стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шунингдек халқаро амалиётларни интеграция қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Давра суҳбати сўнггида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва  тавсиялар ваколатли давлат органларига жорий этиш учун юборилди.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT