
Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хорижий жиноят ишлари бўйича ҳамда фирибгарликка оид ишлар бўйича масъул вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда АҚШ томони вакилларига Департамент органлари, уларнинг асосий вазифалари ҳамда иқтисодий жиноятлар, коррупция, жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот тақдим этилди.
Элчихона вакиллари томонидан хорижий жиноят ишлари, трансчегаравий ва иқтисодий жиноятлар ҳамда қалбаки АҚШ долларининг муомаласига қарши курашиш соҳаларида амалга оширилиши мумкин бўлган ҳамкорлик йўналишлари тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси билан ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширишга келишиб олинди.
















