
Буюк Британия экспертлари билан учрашув ўтказилди Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан мамлакатимизда бўлиб турган Буюк Британиянинг Терроризмни молиялаштиришни тергов қилиш бўйича Миллий бошқармаси (NTFIU) ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг (FCDO) Ноқонуний молиявий оқимларга қарши кураш бўйича Халқаро эксперт маркази (ICE IF) вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашувда терроризмни молиялаштиришга ва ноқонуний молиявий оқимларга қарши курашиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашинди.
Буюк Британия вакилларига Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси Молиявий разведка бўлинмаси сифатидаги вазифалари ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича Буюк Британиянинг мазкур ташкилотлари билан ҳамкорликни белгиланган тартибда амалга оширишга келишиб олинди.
















