
Тошкент шаҳар прокуратураси рахбарияти, Тошкент шахар Солиқ бошқармаси, ИЖҚК бошқармаси бошчилигида, барча туман прокурорлари, солиқ бошлиқлари ва Департамент бўлим бошлиқлари иштирокида "яширин иқтисодиётни қисқартириш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича" танқидий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда штаб рахбарлари хамда масъулларнинг, яширин иқтисодни қисқартириш ва қўшимча манбааларни аниқлаш юзасидан амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари мухокама қилинди.
Йиғилиш якунида, йўл харита ижроси юзасидан аниқ механизмлар бўйича кўрсатмалар, кўтарилган турли масалалардаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
















