Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда таваккалчиликка асосланган ёндашув: халқаро онлайн-семинар якунлари

Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда таваккалчиликка асосланган ёндашув: халқаро онлайн-семинар якунлари

calendar-icon23.02.2026

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда, Евроосиё гуруҳининг жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Котибияти ҳамда Молиявий мониторинг халқаро ўқув-методик марказининг техник ва эксперт кўмагида миллий ва секторлар кесимида таваккалчиликни баҳолаш бўйича тажриба алмашишга бағишланган халқаро онлайн-семинар ўтказилди.

Семинарда молиявий разведка бўлинмалари ва назорат органлари вакиллари, молиявий ва номолиявий ташкилотлар мутасаддилари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясининг соҳавий экспертлари иштирок этди.

Тадбир давомида халқаро стандартлар ва таваккалчиликка асосланган ёндашув талаблари, миллий таваккалчиликни баҳолаш амалиёти ҳамда унинг натижаларини назорат ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қўллаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, банк, нотариат, лизинг ва аудит соҳаларида таваккалчиликни баҳолашнинг тармоқ хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, таваккалчиликни баҳолаш тизимини такомиллаштириш жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини мустаҳкамлашнинг муҳим элементи ҳисобланади. Давлат органлари ва халқаро экспертлар ўртасидаги тажриба алмашинуви молиявий жиноятлар билан боғлиқ таҳдидлар, заифликлар ва оқибатларни самарали аниқлаш ҳамда илғор халқаро амалиётларни жорий этишга хизмат қилади.

Семинар якунларига кўра таваккалчиликка асосланган инструментлар ва таҳлилий ечимларни янада жорий этиш муҳимлиги, шунингдек молиявий таҳдидларга қарши курашиш миллий тизимлари самарадорлигини ошириш мақсадида давлат органлари ва халқаро экспертлар ўртасидаги профессионал мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT