Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

calendar-icon16.01.2026

Давра суҳбатининг асосий эътибори алкоголь ва тамаки бозорида яширин иқтисодиётни аниқлаш, баҳолаш ва мониторинг қилишнинг замонавий методологик ёндашувларини жорий этишга қаратилди. Шу орқали давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда илмий тадқиқотларни амалиёт билан боғлаш муҳим вазифа сифатида белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрда қабул қилинган ПФ–246-сон Фармони ижроси доирасида алкоголь ва тамаки маҳсулотлари чакана савдосида нақдсиз ҳисоб-китобларни кенг жорий этиш, QR-код орқали тўловларни жорий қилиш орқали яширин иқтисодий фаолиятнинг олдини олиш масалаларига алоҳида урғу берилди.

Учрашувда алкоголь ва тамаки бозорида яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсадида “тармоқ–корхона–олийгоҳ” ҳамкорлиги асосида илмий тадқиқотлар олиб бориш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда тадқиқот натижаларини амалиётга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Шу доирада қуйидаги таклифлар илгари сурилди:

🔹 Жаҳон савдо ташкилоти талаблари асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, импорт ва экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш;

🔹 алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг контрабандаси, ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланмасига қарши курашиш;

🔹 аҳоли ўртасида ноқонуний маҳсулотларга нисбатан ҳуқуқий маданиятни ошириш;

🔹 нақд пулсиз савдо устидан назоратни кучайтириш ва унинг самарали амалга оширилишини таъминлаш;

🔹 фан, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграциясини ривожлантириш.

Давра суҳбати якунида билдирилган таклифлар асосида ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш масалалари келишиб олинди.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT