Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 март куни Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида тергов сифатини янги босқичга олиб чиқиш масаласига алоҳида тўхталиб, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида турган устувор вазифаларни белгилаб берган эди.

calendar-icon21.12.2025

Шунга кўра, Прокуратура органларида тергов фаолияти сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, ходимларнинг касб-маҳоратини доимий ошириб бориш юзасидан жорий йилнинг 19 декабрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан “Иқтисодий тоифадаги жиноятларни тергов қилишнинг усул ва тактикалари, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бўйича тафтиш тайинлаш тартиби” мавзусида навбатдаги ўқув-семинар машғулоти ўтказилди.

Ўқув-семинарида Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиқлари, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти, Ҳарбий ва Транспорт прокурорларининг соҳа бўйича ўринбосарлари, барча терговчи ва суриштирувчилари ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси масъул ходимлари иштирок этдилар.

Иштирокчиларга Бош прокуратура ва Департаментнинг масъул ходимлари, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Давлат молиявий назорат инспекциясининг малакали мутахассислари ҳамда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор - ўқитувчилари томонидан мавзу юзасидан маърузалар ўқилиб, судга қадар иш юритишдаги дастлабки ва энг муҳим босқич ҳисобланган ҳодиса жойини кўздан кечириш ҳамда экспертиза тайинлаш каби тергов ҳаракатларини рақамлаштириш бўйича ишлаб чиқилган “E - tergov”  дастурий таъминотининг имкониятлари батафсил тушунтирилди.

Бу каби ўқув – семинарлариниг ташкил этилиши фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини, давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда тергов сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT