
Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг 43-Ялпи мажлисида иштирок этди
Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ж.Хатамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 24-28 ноябрь кунлари Минск шаҳрида (Беларусь) ўтказилган Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг 43-Ялпи ҳафталиги тадбирларида иштирок этди.
Мазкур тадбирларда Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар (Беларусь, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Хитой, Ҳиндистон ва Ўзбекистон), кузатувчи ва таклиф этилган делегациялар (БАА, Германия, Индонезия, Куба, Монголия, Озарбайжон, Сербия, Эрон, МДҲ, МЕНАФАТФ, ЕСААМЛГ, ГАБАК ва б.) қатнашди.
Ялпи ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтди:
– Ташкилотнинг ишчи гуруҳлари йиғилишлари;
– МДҲ иштирокчи давлатлари Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 31-йиғилиши;
– Евроосиё гуруҳига аъзо давлатларнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ўқув-методик марказлари раҳбарларининг учрашуви;
– ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва молиявий разведка бўлинмалари вакиллари учун конференция;
– назорат қилувчи органлар ва хусусий сектор вакиллари иштирокида семинар;
– Евроосиё гуруҳининг 43-Ялпи мажлиси.
Бу каби тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштироки жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишидаги халқаро стандартларни миллий тизимга самарали жорий этиш ҳамда соҳадаги халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
















