Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент ва Марказий банк томонидан Россия Федерациясининг Молиявий мониторинг бўйича федерал хизмати ва Россия Банки билан ҳамкорликда онлайн-учрашув ўтказилди.

calendar-icon26.03.2025

Учрашувда, Молиявий мониторинг бўйича федерал хизмати, Россия Банки ва “Альфа-банк” мутахассислари томонидан Департамент, Ички ишлар органлари, Марказий банк, тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг масъул ходимларига Россия Федерациясининг банк-кредит ва тўлов тизимида молиявий фирибгарликларга қарши курашиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари ҳамда ижобий иш тажрибалари билан ўртоқлашди.

Жумладан, тадбирда номинал шахслар номига расмийлаштирилган “дроп” карталардан жиноий мақсадларда фойдаланиш ва фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг номларига “онлайн-кредит” расмийлаштириш ҳолатларини олдини олишда тижорат банкларининг роли, тизимга замонавий IT-ечимларни татбиқ қилиш даражаси ҳамда ушбу жараёнда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлик механизмлари тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида Департамент томонидан тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги таҳлилий фаолиятини янада жонлантириш, ходимларнинг билим ва амалий кўникмалари ҳамда масъулиятини ошириш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди.

Бу каби тадбирлар кибержиноятчилик ва банк тизими билан боғлиқ фирибгарликларга қарши курашиш ва олдини олишда Марказий банк, Ички ишлар органлари, тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти самарадорлигини ҳамда бу борадаги масъулиятининг янада ошишига хизмат қилади.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT