
Бугунги “Молиявий саводхонлик” олимпиадасининг II (вилоят) босқичида Сурхондарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг 8–9–10-синф ўқувчилари ҳам иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-сентябрдаги ПҚ-346-сон қарори ҳамда тегишли топшириқлар асосида ўтказилган мазкур Олимпиада ўқувчиларнинг молиявий билимларини ошириш, иқтисодий тафаккурини ривожлантириш ҳамда амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижа қайд этган иштирокчилар кейинги босқичларга йўлланма олиш учун кураш олиб бордилар.
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
















