
Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан "Молиявий саводхонлик" олимпиадаси ўтказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарорига асосан, давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 8-10-синф ўқувчилари иштирокида "Молиявий саводхонлик" олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бўлиб ўтди.
Олимпиадада жами 51 нафар ўқувчилар edux.center электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб ўзаро беллашдилар. Натижаларга кўра энг юқори 1-, 2-, 3-ўринни қайд этган иштирокчилар 3-ҳудудий (вилоят) босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
















