
Қонун устуворлиги — тадбиркор ҳуқуқлари кафолати
Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлиги ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида:
🔹 227 та ҳолат аниқланди;
🔹 225 та жиноят иши қўзғатилди;
🔹 2 та маъмурий иш расмийлаштирилди;
🔹 38 та тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Аниқланган ҳолатларнинг қарийб 99 фоизи бўйича жиноят ишлари қўзғатилгани қонунбузилишларга нисбатан муросасиз муносабат мавжудлигини кўрсатади.
Тадбиркор ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — нафақат бизнес манфаатларини, балки хусусий мулк дахлсизлиги, инвестициявий жозибадорлик ва барқарор иқтисодий муҳитни таъминлаш демакдир.
Қонун бузилса — ҳуқуқий баҳо берилади.
Ҳуқуқ бузилса — тикланади.
Айбдорлик аниқланса — қонун доирасида жавобгарлик таъминланади.
⚖️ Қонун устуворлиги — тадбиркор ҳуқуқларининг энг ишончли кафолатидир.
Департамент ишонч телефони 71-233-10-07
















