
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда мустақиллик байрами шукуҳи!
Бу йилги энг улуғ айёмни “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” деган улуғвор ғоя остида кутиб олар эканмиз, олдимизга қўйган улкан марралар сари янада куч-ғайрат билан қадам ташлаймиз. Юртимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, халқимизнинг бирдамлиги ва фидойилиги туфайли эртанги кунимиз бугунгидан ҳам фаровон, янада нурафшон бўлишига қатъият билан ишонамиз.
















