
“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари
Бугун Бектемир туманида “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади!” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.
Унда, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Бектемир туманидаги “Йик ота” МФЙ ҳудудида 5 турдаги 1 500 яқин турли манзарали дарахт кўчатлари экилиб, янги яшил ҳудуд барпо этилди.
Шу билан бирга, баҳорги мавсумда янги яшил майдонлари ташкил этиш ҳамда мавжуд дарахтзорларни парваришлаш ишлари давом этмоқда.
















