
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси
Юртимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг яшил ҳудудларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида қатор амалий ишлар изчил давом этмоқда. Ушбу ташаббусда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Хусусан, Наманган давлат ўрмон хўжалигининг Тўрақўрғон тумани 1-бўлими ҳудудида жойлашган 2 гектар ер майдонида 2 мингга яқин турли манзарали дарахт кўчатлари экилиб, янги яшил ҳудуд барпо этилди.
Шу билан бирга, лойиҳа доирасида бошқарманинг барча туман бўлимларида ҳам кўчат экиш, янги яшил майдонлар ташкил этиш ҳамда мавжуд дарахтзорларни парваришлаш ишлари режа асосида давом эттирилмоқда.
















