
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида “Яшил макон” доирасида янги боғ барпо этилди.
Ушбу боғ Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида барпо этилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахтлар экилиб, ҳудудлар ободонлаштирилди. Боғ нафақат ҳудуднинг гўзаллигини оширади, балки экологияни яхшилаш, ҳавони тозалаш ва аҳоли учун дам олишга қулай маскан яратишга хизмат қилади.
















