
Учқўрғон туманида “Яшил макон” доирасида янги боғ барпо этилди
Ушбу боғ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида барпо этилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўплаб турдаги манзарали ва мевали дарахтлар экилиб, ҳудудлар ободонлаштирилди. Боғ нафақат ҳудуднинг гўзаллигини оширади, балки экологияни яхшилаш, ҳавони тозалаш ва аҳоли учун дам олишга қулай маскан яратишга хизмат қилади.
“Яшил макон” — бу табиатга эҳтиром, келажак авлод учун соғлом муҳит яратиш йўлидаги умумхалқ ҳаракатидир.
















