
Тошкент шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлим ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.А.нинг бошқарувидаги “Gentra” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда автотранспорт воситаси юк хонасида 978 дона “Регапен” номли дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-6-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки уларнинг аналоглари ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















