
Чирчиқ шаҳрида фуқароларнинг омонатига хиёнат қилган банк ходими фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг БХМ бўлими бошлиғи О.Р. 13 нафар фуқаронинг омонат учун топширган пулларини банк кассасига кирим қилмасдан, гўёки пуллар кирим қилинганлиги ҳақидаги омонат ҳисобварақларига сохта маълумотлар киритиб, 1,3 млрд сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















