
Қашқадарё вилоятида ишга киритиб қўйиши эвазига пора олган мактаб директори ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ғузор туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори Д.С. фуқаро Г.Ш.ни ушбу мактабга инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ишга киритиши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















