
Фарғона вилоятида 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Р.У. “Янгибўстон” МФЙ ҳудудидаги балиқ боқишга мўлжалланган кўлида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 547,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















