
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган “Фарғона сув таъминоти” ходими фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Фарғона сув таъминоти” АЖ Фурқат тумани бўлими ходими Х.Т. (муқаддам судланган) “А.П.” МЧЖга нисбатан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ўрганиш далолатномаси расмийлаштирган бўлса-да, гўёки фуқаро Ж.М.нинг “А.П.” МЧЖ ҳудудидаги цехида 8,4 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати юзасидан ўрганиш далолатномаси расмийлаштирганлигини, агарда 2 млн сўм берса далолатномани йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, 2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Х.Т. томонидан 2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















