Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Наманган вилоятида 502,7 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини муомалага киритилишининг олди олинди

Наманган вилоятида 502,7 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини муомалага киритилишининг олди олинди

calendar-icon26.08.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.Sh.” МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар Наманган шаҳридаги “Бобуршоҳ” МФЙ ва Давлатобод туманидаги “Порлоқ” МФЙ ҳудудларидаги омборхоналарида давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ва яроқлилик муддати ўтган умумий баҳоси 502,7 млн сўмлик 485 турдаги 32 626 қути дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлари ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT