
Фуқароларнинг кредит маблағларини ўзлаштирган ҳоким ёрдамчиси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қуйичирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ойдинобод” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.Г. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ушбу фуқаролар “Ойдинобод” МФЙ ҳудудида яшамаса-да, кредит ажратилиши учун банкка тақдим қилган тавсияномасида мазкур МФЙ ҳудудида яшовчилар сифатида кўрсатиб, 130,2 млн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















