
Тадбиркорни алдаб пулини олган солиқчи ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори Х.Ш. ЯТТ “T.M.”нинг 1,4 млн сўмлик солиқ қарздорлигини гўёки 17 млн сўм қарздорлик деб кўрсатиб, агар ушбу қарздорликни тўламаса тегишли идораларга маълум қилишини айтиб, 9 млн сўм берса ушбу қарздорликни юқори лавозимларда ишловчи танишлар орқали йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, шундан 2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қолган 7 млн сўмни Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















