
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Юнусобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.И. Мирзо Улуғбек тумани, “Қори Ниёзий” кўчасидаги савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 65,7 млн сўмлик 55 турдаги 2 668 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Бешариқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ш.С. “Чодаклик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий баҳоси 82,6 млн сўмлик 2 500 қути “Zumerret” ва “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Б. (муқаддам судланган) Жиззах шаҳри, “Раваллиқ” МФЙ ҳудудидаги хонадонида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 46,7 млн сўмлик 6 турдаги 1 970 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Тошлоқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган У.Қ.нинг савдо дўкони ва “Damas” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 4 082 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога қўйганлиги аниқланиб, давом этган тадбирда У.Қ.нинг “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан яна 1 940 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ҳ. 1 230 дона “VELO” номли никотин маҳсулотларини 120 млн сўм эвазига фуқаро Н.Б.га етказиб берганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Х. (муқаддам судланган), М.Т. (муқаддам судланган) ва И.Н. 500 дона “VELO” номли тамаки маҳсулотини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан умумий баҳоси 123,7 млн сўмлик 500 дона “VELO” номли ва 5 турдаги 244 қути тамаки ва никотинли маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Ш.С. “Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида 17 турдаги 313 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 470 қути тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















