
Учтепа туманида фуқароларнинг 574,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар А.Б. ва М.Б. ўзларини гўёки “Ватанпарвар” МФЙ ҳудудидаги 29-сонли уйнинг бошқарув органи раҳбари сифатида кўрсатиб, мазкур уйдаги хонадонларда яшовчи фуқаролардан 574,6 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















