
Андижон вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган “Ватанпарвар ташкилоти” ўргатувчиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар ташкилоти” Шаҳрихон ўқув спорт техника маркази ўргатувчиси А.Қ. ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлган фуқаро Б.Қ.га гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали қайтадан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 850 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















