
Қорақалпоғистон Республикасида кредит маблағларини ўзлаштирган "банкир"лар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг БХМ масъул шахслари, 7 та МФЙ ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб 37 нафар фуқаронинг номига 1,4 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















