
Фарғона шаҳрида тадбиркорнинг мулкини сотиб юборган сотувчи аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.W.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси З.К. дўкондаги 198,2 млн сўмлик турли номдаги алкоголь маҳсулотларини бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















