Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни муомалага киритилишининг олди олинди 

Сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни муомалага киритилишининг олди олинди 

calendar-icon07.06.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ш. “Зафаробод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий баҳоси 7 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Департаментининг Қўқон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. (муқаддам судланган) “Маҳмуд Таробий” кўчасидаги хонадонида сифати кафолатланмаган умумий баҳоси 289,2 млн сўмлик 46 турдаги 18 473 қути дори воситалари ва тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А.нинг бошқарувидаги “БЙД” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси салонида 4 турдаги 26 қути дори воситалари борлиги аниқланиб, давом этган тезкор тадбирда Ж.А.нинг хонадонидан чет элда ишлаб чиқарилган сифати кафолатланмаган 85 турдаги 5 452 дона дори воситалари ва 24 қути кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. “Қарлуқбоғот” МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ертўла қисмида умумий баҳоси 262,5 млн сўмлик 154 турдаги 4 613 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ва тиббий буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ш. фуқаро М.Б.нинг хонадонида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 257,6 млн сўмлик 26 турдаги 1 925 қути дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) ва 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon
logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш

Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT