
Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш цехи фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ғ. “Чиял” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қўлбола усулда ясалган мой жувоз ускунасида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 13 тонна зиғир, 667 кг чигит, 569 кг кунжара, 104 кг истеъмолга яроқсиз ёғ, 177 дона елим идишлар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















