Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Корея давлатига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилмоқда 

Корея давлатига юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилмоқда 

calendar-icon03.06.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Ж. миграция агентлигида ишловчи танишлари орқали фуқарони Корея давлатига юборишини айтиб, 7 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.K.” нодавлат таълим муассасаси раҳбари С.Э. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 6 000 АҚШ доллари ва 3 млн сўм эвазига фуқаро О.А.га хорижий давлатларнинг бакалавр даражадаги дипломини олиб бериши ва Корея давлатига кетиши учун ишчи виза олиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 500 АҚШ доллари ва 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
  
Терговга қадар текширувда С.Э. яна 14 нафар фуқарони ҳам Корея давлатига кетишлари учун ишчи виза олиб бериши эвазига 44 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.V.” МЧЖ раҳбари А.В. 2 нафар фуқарони Корея давлатидаги олий ўқув юртининг магистратура босқичига ўқишга ва ишга киритишини айтиб, 11 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Р. фуқаро А.Қ.ни 10 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 5 000 АҚШ доллари ва 61 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon
logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш

Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT