Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди 

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди 

calendar-icon24.05.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 315,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.  

Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.С. “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 127,1 млн сўмлик  табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Самарқанд шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби масъул шахслари табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 114,6 млн сўмлик  табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT