Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди 

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди 

calendar-icon24.05.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хўжаобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “О.Х.” “Андижон” МФЙ ҳудудидаги нотурар биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 267,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.     

Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.А. “Меҳнатобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 188,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.A.” оилавий корхонаси раҳбари Ш.А. "Шўрбоича" МФЙ ҳудудидаги нотурар биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 188,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Б. “Оқтом” МФЙ ҳудудидаги хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 157,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “R.M.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Қизилтепа” МФЙ ҳудудидаги биносида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 148,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT