
Марғилон шаҳрида МЧЖнинг маҳсулотини талон-торож қилган сотувчи аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва “B.W.” МЧЖ раҳбарининг мурожаати юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.W.” МЧЖнинг савдо шохобчаси сотувчиси М.Й. ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 122,7 млн сўмлик 3 587 дона алкоголь маҳсулотларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















