
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “SH.B.” МЧЖ масъул шахслари “Бештол” МФЙ ҳудудидаги нотурар биносида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 135,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Мирзачўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Т. “Сарайлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонида газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, 111,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















