
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Р.А. (муқаддам судланган) фуқаро К.К.га (муқаддам судланган) 90 дона “Тропикамид” ва 448 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қибрай тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.З. "Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг хонадонидан 25 дона "Тропикамид" ва 18 дона "Регапен" номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















