
Ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар С.Б. ва М.Т. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Н.нинг ишончига кириб, уни 3 500 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ишга киритиб қўйишларини айтиб, келишилган пулдан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211 моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















