
Ўқишга ва ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро Н.Х.ни Тошкент шаҳридаги Университетлардан бирига ўқишга киритиб қўйиши ва олийгоҳни тамомлаганидан сўнг ишга киритиб қўйишини айтиб, 5,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















