
Ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. (муқаддам судланган) 20 млн сўм эвазига фуқаро Х.Р.ни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали “Ўзбектелеком” АКга ишга киритиб қўйишини айтиб, келишилган пулдан 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















