Сайт тест режимда ишламоқда

logo

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИ

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

calendar-icon23.04.2026

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида "P.F." МЧЖ масъул шахслари МЧЖга қарашли умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 903,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
 
Шунингдек, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.Y.” МЧЖ раҳбари М.Ж. Қўштепа тумани, “Қумтепа” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 264,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
 
Шу каби, Департаментнинг Сергели туман бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Р. “Зиёлилар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 248,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
 
Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ғ.А. “Обод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 147,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фойдали ресурслар
logo

Боғланиш

phone-icon
Телефон71-233-10-07
document-icon
Виртуал қабулхонаМурожаат қолдириш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ РАСМИЙ САЙТИ
Сайтдан олинган ҳар қандай муълумотлардан фойдаланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти расмий сайтидан олинганлиги кўрсатиб ўтилиши шарт. ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси

Ижтимоий тармоқлар

twitter-icon
facebook-icon
telegram-icon
instagram-icon

© 2024. Барча ҳуқуқлар муҳофаза қилинган.

UNICON SOFT