Самарқанд вилоятида 453,3 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.3.” МЧЖ раҳбари Б.А. савдо дўконида умумий баҳоси 453,3 млн сўмлик 7 турдаги 10 520 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари, 428 қути “Vello” номли снюслар ва 175 дона электрон тамаки қурилмаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















