
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.G.” МЧЖ раҳбари Н.Р. “Обод” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ҳисоблагичнинг ўлчов қурилмасига ташқи таъсир ўтказиб 171,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















