
Тадбиркорнинг кредит қарздорлигини тўламасдан 6 000 АҚШ долларини ишлатиб юборган собиқ банк ходими аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг собиқ бош мутахассиси Р.М. “Д.Д.” фермер хўжалигининг кредит қарздорлигини тўлаш учун олган 6 000 АҚШ долларини банкка кирим қилмасдан, эвазига сохта квитанциялар бериб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















