
Самарқанд вилоятида ноқонуний “майнинг ферма” ташкил этиб, 794,5 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахс аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.Н. Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчасидаги манзилда жойлашган уйнинг ертўласида яширин равишда 5 тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 794,5 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 278-9-моддаси (майнинг фаолиятини қонунга хилоф равишда амалга ошириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
















